Ўзбекистон “ROWING & CANOE” федерациясига

21-25 август кунлари Венгриянинг Цегед шаҳрида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли иштирок этгани билан Миллий олимпия қўмитаси номидан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, мард ва жасур ўзбек фарзандлари халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда. Ортда қолган жаҳон чемпионатида 2 нафар спортчимиз Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида, 3 нафар юртдошимиз эса XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.

Қолаверса, вакилларимиз турли масофаларга кечган беллашувларда 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлиб, Ўзбекистон номини бутун дунёга янада машҳурроқ қилдилар.

Олдинда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи кейинги мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, юртимизга мана шундай ғалабалар ва Олимпиада йўлланмалари билан қайтиб келишингизни тилаб қоламиз!