Каноэчи қизларимиз жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди

Цегед (Венгрия) шаҳрида давом этаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал Токио Олимпиадасига йўлланма олган қизларимиз эндиликда жаҳон чемпионатининг бронза медалига ҳам сазовор бўлишди. 500 метр йўналишда лицензия олган қизларимиз 200 метрга жуфтлик баҳсида шоҳсупага кўтарилдилар. Батафсил:

Каноэда эшкак эшиш, ЖЧ. Венгрия
Жуфтлик, 200 метр:

1. Лин / Жанг (Хитой) – 44.69
2. Такаш / Балла (Венгрия) – 45.16
3. Раҳматова / Зокирова (Ўзбекистон) – 46.60

25 Avgust, 2019|Янгиликлар|