Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатининг финалига йўл олди

Токиода бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал -60 килограмм вазн тоифасида терма жамоаси вакили Шарофиддин Лутфиллаев финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши баҳс олиб борган Лутфиллаевнинг 1:40 дақиқада бажарган учи-мата усули ҳамюртимизга финал эшигини очди. Юртдошимизнинг олтин медаль учун кечадиган баҳсдаги рақиби рақиби грузиялик Лухуми Чхвимиани ҳамда япониялик Рюжу Нагаяма ўртасидаги беллашувдан сўнг аниқланади.

25 Avgust, 2019|Янгиликлар|