Токиодаги ҳамюртларимиз дзюдочиларимизни қўллаб-қувватлашмоқда

Токио шаҳрида старт олган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг илк куниданоқ дзюдочиларимиз ҳамюртларимизнинг қўллаб-қувватлишини ҳис қилишмоқда. Япониядаги Ўзбекистон ёшлари Ассоциацияси вакиллари ва ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз бугун мусобақа давомида терма жамоамиз вакилларига далда бериб туриш учун бор қучини сарфлашмоқда.

Бироз аввал юртдошларимиз терма жамоамиз вакиллари билан учрашиб, уларни ўз уйида курашаётгандек ҳис қилишлари учун бор имкониятларини ишга солишини айтиб ўтишди. Ўз навбатида МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов чорак финал баҳсини муваффақиятли ўтказган Шарофиддин Лутфиллаев билан учрашди. Суҳбат давомида Азизжон Камилов спортчимизнинг япониялик асосий рақибини мағлуб этгани билан табриклаб, олдинда турган баҳсларда ҳам омад тилаб ўтди.

Маълумки, бироздан сўнг Шарофиддин Лутфуллаев -60 килограмм вазн тоифасининг ярим финалида қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши татамига чиқади. Шубҳасиз, 100 га яқин ҳамюртларимизнинг бундай қўллаб туриши спортчиларимизнинг юқори натижалар қайд этишида ас қотади.

25 Avgust, 2019|Янгиликлар|