Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди

Токиода старт олган жаҳон чемпионатининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал мусобақанинг кечки дастурида медаллар учун курашувчи спортчилар номи маълум бўлди.

Эътиборлиси, -60 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Вакилимиз учинчи босқичда австралиялик Жошуа Кацни, чорак финалда эса 3 карра ва амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Наохиса Такатони мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Ҳамюртимиз финалга чиқиш учун қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши татамига чиқади.

Яна бир жиҳати Лутфиллаев фаолиятида илк бор япониялик рақибларидан устун келмоқда ва илк бор ЖЧнинг ярим финалига йўл олди. Афсуски, Диёрбек Ўрозбоев тўртинчи даврада Хитой Таипейи вакилига имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни эрта тарк этди. Чемпионлик йўлида Шарофиддин Лутфиллаевга омад тилаб қоламиз.

25 Avgust, 2019|Янгиликлар|