Дзюдочиларимизнинг муваффақиятли юриши давом этади

Токиода ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида дзюдочиларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этади. Бироз аввал -60 килограмм вазнда курашаётган вакилларимиз иккинчи давра баҳсларини ўтказишди.

Дастлаб Шарофиддин Лутфиллаев қувайтлик Омар Алсуфайрини иппон баҳоси билан мағлуб этган бўлса, Диёрбек Ўрозбоев чехиялик Давид Пулкрабекка ҳеч қандай имконият қолдирмади. Вакилларимиз чорак финалга чиқиш учун Хитой Таипейи ва Австралия терма жамоаси аъзоларига қарши баҳс олиб боришади. Бу борада Диёрбек Юнг Веи Янг, Шарофиддин Жошуа Кац тўсиғидан ўтиши талаб этилади.

25 Avgust, 2019|Янгиликлар|