Волейболчимиз халқаро турнирнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди

Непалнинг Катманду шаҳрида волейбол бўйича Марказий ва Жанубий Осиё чемпионати ўз якунига етди. Эътиборлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида Бангладеш, Туркманистон ва Афғонистон, ярим финалда Малдив ороллари термаси мағлуб этилди. Афсуски, ҳал қилувчи баҳсда қирғизистонлик волейболчилар 26:24, 27:25, 25:19 ҳисобларида устун келишди.

Чемпионат якуни бўйича “Энг яхши либеро” ва “Энг яхши ҳужумчи” совринлари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дилмурод Сатторов ва Исломжон Собировга насиб этди.

24 Avgust, 2019|Янгиликлар|