Токио-2020 Паралимпиадасидаги лицензиямиз тўрттага етди

Венгриянинг Цегед шаҳри мезбонлик қилаётган байдарка ва каноэ бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни ҳам делегациямиз учун омадли бошланди. Бироз аввал параканоэчимиз Азизбек Абдулҳабибов KL2 йўналишида кечган баҳсда Токио-2020 Паралимпиадасига лицензия қўлга киритди.

Финал беллашувида юртдошимиз марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди. Регламентга кўра, финиш чизиғини кесиб ўтган дастлабки 6 қайиқ эгалари Токио Паралимпиадасининг йўлланмасига эга бўлади.

Параканоэ бўйича ЖЧ. Венгрия
KL2-200 метр, эркаклар.
1. Куртис Макгрет (Австралия) – 42.35
2. Федерико Манкарелла (Италия) – 42.80
3. Скот Мертлюу (Янги Зеландия) – 43.51
4. Азизбек Абдулҳабибов (Ўзбекистон) – 43.77

Шу тариқа терма жамоамизнинг Токио-2020 Паралимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони 4 тага етди. Бундан аввал параканоэда Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Шаҳноза Мирзаева, шунингдек, ўқ отишда Сервер Ибрагимов ҳам йўлланма эгасига айланган эди.

24 Avgust, 2019|Янгиликлар|