Грознийда бокс бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди

Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди. Келаси ой бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берган мусобақа терма жамоамиз учун 2 та олтин ва 6 та бронза медали билан якунланди.

Бугун финал жангида рингга кўтарилган Шунқор Абдурасулов (-60 кг) россиялик рақиби Магомед Шамсаев устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Айболди Дауренулини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратиб, ажойиб ғалабага эришди.

Грозний турнирида шоҳсупага кўтарилган вакилларимиз рўйхати:

Олтин медаль:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Бронза медаль:
-52 кг: Фозилжон Абдумуродов
-64 кг: Элнур Абдураимов
-75 кг: Баҳром Фозилов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Обиджон Тоҳиров

23 Avgust, 2019|Янгиликлар|