Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиев жаҳон чемпионати совриндори бўлишди

Венгриянинг Цегед шаҳрида давом этаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кун беллашувлари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. Бироз аввал каноэда эшкак эшиш бўйича 200 метр масофага кечган финал беллашуви делегациямиз учун омадли якунланди.

Ушбу дастурда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Артур Гулиев ҳамда Элёржон Мамадалиев марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтишди ва жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирландилар. Йигитларимиз ушбу масофани босиб ўтиш учун 36.42 сония сарфлашди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича ЖЧ. Венгрия
Каноэ-жуфтлик. 200 метр, эркаклар.

1. Альберто Педредо / Пабло Грана (Испания) – 36.06
2. Михал Лубнески / Арсен Сливински (Польша) – (+0.12)
3. Артур Гулиев / Элёржон Мамадалиев (Ўзбекистон) – (+0.36)

23 Avgust, 2019|Янгиликлар|