Тошкент қиличбозлик бўйича иккита халқаро мусобақага мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари пойтахтимиз қиличбозлик бўйича икки йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилади. Уларнинг дастлабкиси Халқаро қиличбозлик федерацияси шафелигида ўтказилади. Ташкил қилинаётган мазкур мусобақада 5-6 сентябрь кунлари рапира, 7-8 сентябрь кунлари шпага усталари “FIЕ Satеllitе” турнирида ғолиблик учун баҳс олиб боришади. “FIЕ Satеllitе“ турнирида ҳозирги кунга келиб спортчиларимиздан ташқари Россия, Австрия, Англия, АҚШ, Италия, Сингапур, Малайзия, Филиппин, Бразилия, Туркия, Грузия, Афғонистон, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг терма жамоалари аъзолари иштирок этишини эълон қилган.

Шунингдек, 9-10 сентябрь кунлари Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерацияси очиқ чемпионати ҳам ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда қиличбозликнинг барча йўналишлари бўйича жанглар ўтказилади. Мазкур мусобақаларга пойтахтимзидаги Гимнастика спорт саройи мезбонлик қилади. Беллашувлар соат 10:00 дан бошланиши белгилаб қўйилган.

23 Avgust, 2019|Янгиликлар|