Грозний турнирининг финалида жанг қиладиган боксчиларимиз номи маълум бўлди

Чеченистон Республикасининг Грозний шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров халқаро хотира турнирида олтин медаль учун жанг қиладиган вакилларимиз номи маълум бўлди. Ўтказилган ярим финал баҳслари якунига кўра Шунқор Абдурасулов ҳамда Баҳодир Жалолов мусобақанинг олтин медали учун рингга кўтариладиган бўлди. Ярим финал натижалари эса қуйидагича кўриниш олди:

-52 кг: Фозилжон Абдумуродов – Ислам Абумуслимов (Росссия) 0:5
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Жоржик Марутян (Арманистон) 5:0
-64 кг: Элнур Абдураимов – Дилшат Нурим (Қозоғистон) 2:3
-75 кг: Баҳром Фозилов – Магомед Алимсултанов (Россия) 0:5
-81 кг: Козимбек Мардонов – Шамиль Хатаев (Россия) 1:4
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов – Константин Пинчуг (Исроил) -:+
+91 кг: Обиджон Тоҳиров – Баҳодир Жалолов -:+

23 Avgust, 2019|Янгиликлар|