Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида бешта финал йўлланмаси қўлга киритилди

Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Биринчи кун якунлари бўйича терма жамоамиз вакиллари 5 та йўналишда “А” финали йўлланмасини қўлга киритишди.

Каноэ (К) жуфтлик (2), 200 метр: Артур Гулиев ва Элёр Мамадалиев – 36.11
К2, 500 метр: Артур Гулиев ва Элёр Мамадалиев – 1:44.14
Б2, 200 метр: Екатерина Шубина ва Юлия Борзова – 37.39
KL2, 200 метр: Азизбек Абдулҳамидов – 42.68, ярим финал 3-ўрин
KL3, 200 метр: Шаҳноза Мирзаева – 47.35, ярим финал биринчи ўрин

Шунингдек, Буэнос-Айрес ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони 17 ёшли Гулбаҳор Файзиева каноэнинг яккалик йўналишида 500 метрга кечган саралаш баҳсида ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

22 Avgust, 2019|Янгиликлар|