Саккиз нафар боксчимиз Грозний турнирининг ярим финалига йўл олди

Айни кунларда Россиянинг Грозний шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ўзларининг ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлишяпти. Ўтказилган навбатдаги кун беллашувлари ҳам вакилларимиз учун омадли келди. Ўз вазн тоифаларида Баҳодир Жалолов ҳамда Элнур Абдураимов рақибларини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратиб, кечанинг чиройли ғалабаларидан бирига муаллифлик қилишди. Шу тариқа чорак финал якунлари бўйича 8 нафар боксчимиз финал учун жанг олиб борадиган бўлдилар.

-52 кг: Фозилжон Абдумуродов – Самат Жетибаев (Қозоғистон) 4:1
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Адам Темиралиев (Россия) 5:0
-64 кг: Элнур Абдураимов – Умар Магомадов (Россия) (1-раундда нокаут)
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов – Беслан Хамзаев (Россия) 2:3
-75 кг: Маҳмуд Гаипов – Амин Кушов (Озарбайжон) 0:5
-75 кг: Баҳром Фозилов – Элчин Нуриев (Озарбайжон) +:-
-91 кг: Тимур Эргашев – Магомедмурад Арсланбеков (Россия) 0:5
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов – Бекхан Сайдуллаев (Россия) 5:0
+91 кг: Обиджон Тоҳиров – Герман Скобенко (Украина) 5:0
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Битиев (Россия) (1-раунддан сўнг ғалаба).

Эслатиб ўтамиз, -81 кг вазн тоифасидаги Козимбек Мардонов куни кеча ярим финал йўлланмасини биринчи бўлиб қўлга киритган эди.

22 Avgust, 2019|Янгиликлар|