Паралимпия ассоциациясининг янги раҳбари машғулотларни яқиндан кузатмоқда

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси янги раиси Мухторхон Ташходжаев Токио-2020 Паралимпия Ўйинларига тайёргарлик бўйича спортчилар билан яқиндан танишмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Мухторхон Махсудович Ташходжаев ташкилотнинг янги рахбари этиб сайланган эди.

Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган Паралимпия марказида пара-дзюдочиларимиз олиб бораётган ўқув-машғулот йиғинига ассоциациянинг янги рахбари Мухторхон Ташходжаев ташриф буюрди ва терма жамоамиз аъзоларининг тайёргарлик жараёнини кузатди. Машғулот давомида пара-дзюдо бўйича бош мураббий Шамсиддин Саидов янги рахбарга спортчиларни бирма-бир таништириб ўтди. Таъкидлаш жоиз, пара-дзюдочиларимиз айни пайтда 2-9 сентябрь кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Осиё-Океания чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда.

Учрашув якунида Мухторхон Ташходжаев чемпионатда иштирок этадиган паралимпия спортчиларига омад ва зафарлар тилади.

21 Avgust, 2019|Янгиликлар|