Бугун етти нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Чеченистоннинг Грозний шаҳрида старт олган бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишлаб ўтказилаётган мусобақада бугун иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши белгилаб қўйилган. Улар орасида Баҳодир Жалолов, Маҳмуд Ғоипов, Козимбек Мардонов каби вакилларимиз номини учратиш мумкин. Тошкент вақти билан 17:00 дан сўнг старт оладиган жанглар анонси:

-52 кг: Фозил Абдумуродов – Богдан Ильзаитинов (Россия)
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов – Тамерлан Танделов (Россия)
-75 кг: Маҳмуд Гаипов – Чингизхан Матаев (Россия)
-75 кг: Баҳромжон Фозилов – Константин Мишечкин (Россия)
-81 кг: Козимбек Мардонов – Хасбулат Мурзабеков (Россия)
+91 кг: Обиджон Тоҳиров – Магомед Тимерсултанов (Россия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Марчин Сианос (Польша)

20 Avgust, 2019|Янгиликлар|