Тошкентда Токио Олимпиадасига йўлланма олиш мумкин бўлган енгил атлетика мусобақаси бошланди

Бугун пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги халқаро мусобақаси старт олди. Мазкур турнир Халқаро енгил атлетика федерацияси тақвим режасидан ўрин олган бўлиб, иштирокчилар Токио Олимпиадасининг нормативини бажара олишса, Олимпиада лицензияларини қўлга киритишлари мумкин. Мана шундай статусга эга бўлган мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Австралия, Афғонистон, Саудия Арабистони, Эрон каби мамлакат вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Бугун енгил атлетика фередациясига қараши спорт базасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Регламентга кўра, иштирокчилар бугун турли масофаларга югуриш, ядро, найза, босқон улоқтириш, узунлик ва баландликка сакраш каби 10 дан ортиқ дастурлар бўйича рақобат олиб боришди. Эътиборингизга саралаш баҳслари ва очилиш маросимидан бир қатор фотосуратларни ҳавола қиламиз:

 

17 Avgust, 2019|Янгиликлар|