Пара-каноэчиларимиз Токио-2020 йўлланмаси учун баҳс олиб боради

21-25 август кунлари Венгриянинг Цегед шаҳрида пара-каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Мазкур мусобақа келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма бериши билан янада аҳамиятли.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Венгрияга етиб боришди ва айни паллада тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда. Эътиборингизга ҳамюртларимизнинг мусобақадаги иштироки борасида маълумотни ҳавола қиламиз:

21 август: Павел Сулейманов (KL-3)
21 август: Азизбек Абдулҳабибов (KL-2)
21 август: Ҳасан Кулдашев (KL-2)
22 август: Хаитмурод Шеркузиев (VL-3)
22 август: Шаҳноза Мирзаева (KL-3)

17 Avgust, 2019|Янгиликлар|