Классик курашчиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади

Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўз поёнига етиб бормоқда. Бугун классик курашчилар баҳсида сўнгги саралаш куни бўлиб ўтади. Афсуски, кеча 2 нафар қизимиз бронза медали учун курашда имкониятни бой бериб қўйишди. Cаралашда иштирок этган йигитларимиздан Жавоҳирбек Саматов (-63 кг) эса бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Ушбу ҳамюртимиз кечки дастурда украиналик Дмитро Мирошникка қарши ўтиш босқичида иштирок этади. Бугун саралашдан курашга киришадиган вакилларимиз:

-60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов – Мэйсон Хартшорн (АҚШ)
-67 кг: Умиджон Ахроров – Владислав Кравченко (Украина)
-72 кг: Алижон Ҳусейнов – Исмаил Гун (Туркия)
-97 кг: Исмоил Асанов – Жерард Курнижак (Польша)

17 Avgust, 2019|Янгиликлар|