Ўзбек велоспортида тарихий воқеа: Муроджон Холмуродов жаҳон рейтингининг учинчи поғонасига кўтарилди

Сир эмаски, юртимизда велоспорт жадал оммалашиб бораётган спорт турларидан бири. Бунга ҳамюртларимиз халқаро мусобақаларда қайд этаётган натижалар яққол мисол. Токио Олимпиадасига қўлга киритилган лицензиялардан бири ҳам айнан ушбу спорт туридан эканини унутмаган бўлсангиз керак.

Халқаро велоспортчилар иттифоқининг сўнгги янгиланган рейтинги ўзбек спорти учун муҳим аҳамият касб этади. Зеро, унда ҳамюртимиз Муроджон Холмуродов велотрэкнинг очколар бўйича жамоавий йўналишида жаҳон рейтингининг учинчи поғонасида қайд этилган. Бу ҳодиса ўзбек велоспорти тарихида илк бор кузатилмоқда. 37 ёшли спортчимиз ҳисобида 1337.5 очко мавжуд. Айни шу йўналишнинг аёллар тоифасида эса Токио Олимпиадасига йўлланма олиб улгурган Ольга Забелинская 1200 очко билан тўртинчи поғонада қайд этилган.

14 Avgust, 2019|Янгиликлар|