Жалолов, Абдураимов ва яна 8 нафар боксчимиз Грозний турнирида иштирок этади

19-23 август кунлари Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида бокс бўйича Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган XI халқаро турнир бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Грозний турнири мураббийларимиз учун жаҳон чемпионатидан аввал боксчиларимизнинг жисмоний ва техник ҳолатини кўздан кечириб олиш имкониятини тақдим этади. Мусобақада иштирок этувчи жамоамиз таркиби эса қуйидагича:

-52 кг: Фозилжон Абдумуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов
-75 кг: Маҳмуд Гаипов
-75 кг: Баҳром Фозилов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
+91 кг: Обиджон Тоҳиров

Тўлқин Қиличев мураббийлигидаги вакилларимиз 18 август куни Грознийга йўл олишади.

13 Avgust, 2019|Янгиликлар|