14 нафар боксчиларимиз Осиё чемпионатининг финал йўлланмаси учун жанг қилади

Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионати бир кунлик дам олишдан сўнг яна давом этади. Бугун мусобақанинг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтади. Хабар берганимиздек, ушбу босқичга терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан етиб келган. Ўтказилаётган барча вазн тоифаларида боксчиларимиз бугун финал йўлланмаси учун жанг қилишади. Ярим финалда рингга чиқадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов – Данияр Розметов (Туркманистон)
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов – Руслан Гафуров (Тожикистон)
-40 кг: Фаррух Тўлаганов – Амир Сеилхан (Қозоғистон)
-43 кг: Умидилло Абдурасулов – Бахтияр Анарбаев (Қозоғистон)
-46 кг: Бобурбек Бобожонов – Дархан Нуржигит (Қозоғистон)
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов – Султан Молдаш (Қозоғистон)
-52 кг: Далержон Бозоров – Шахбоз Дадажонов (Тожикистон)
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев – Фарҳани Алиризо (Эрон)
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов – Бексултан Кимсанов (Қирғизистон)
-61 кг: Мирзоб Некбоев – Баиел Самидин Уулу (Қирғизистон)
-64 кг: Шавкатжон Болтаев – Жандос Ерсултанов (Қозоғистон)
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев – Алсархид Абдулазиз (Қувайт)
-70 кг: Айназар Кенесбаев – Жоон Бҳарат (Ҳиндистон)
+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев – Рандип (Ҳиндистон)

7 Avgust, 2019|Янгиликлар|