Камондан отиш бўйича терма жамоамиз навбатдаги йиғинни бошлади

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари тоғ ёнбағрларида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлади. Гулнора Арипова бош мураббийлигида олиб борилаётган мазкур йиғин ноябрь ойида Бангкок шаҳри (Таиланд)да бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичларидан биридир.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қитъа биринчилиги келаси йили Токиода ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналиши билан янада аҳамиятли. Йиғинга 10 нафар спортчи жалб этилган бўлиб, машғулотлар 23 августга қадар давом этади.

Йиғинда иштирок этаётган спортчиларимиз рўйхати қуйидагича:
Зокиржон Гафуров
Жамшид Содиқов
Абдулбори Аловиддин
Шоҳжаҳон Абдулҳамидов
Миржалол Қароров
Зиёдахон Абдусатторова
Мунира Нурманова
Камола Юнусова
Анастасия Солдатенко
Гулжаҳон Тошматова

6 Avgust, 2019|Янгиликлар|