Бугун Доғиситондаги турнирда ярим финалчилар аниқланади

Доғистон Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири давом этади. Бугун ушбу мусобақада медаль қўлга киритадиган боксчилар номи маълум бўлади. Аниқроқ қилиб айтганда, ушбу кун дастурида чорак финал баҳслари ўтказилади. Маълумки, ярим финалга йўлланма олган боксчилар камида бронза медалини ўзларига нақд қилиб олишади. Шу боис ҳам бугун ўтказиладиган беллашувлар аҳамиятли анча юқори. Эътиборингизга бугун баҳс олиб борадиган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари ҳақидаги маълумотни ҳавола қиламиз:

-52 кг: Аброр Қодиров – Ихлас Глисчанов (Туркманистон)
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Мирмеҳти Меҳдизода (Озарбайжон)
-56 кг: Абдулхай Шораҳматов – Билол Мхари (Тунис)
-60 кг: Отабек Холматов – Магомед Тиновасов (Россия)
-64 кг: Жаҳонгир Расулов – Гусейн Магомедов (Россия)
-69 кг: Темур Саидов – Игер Оганисян (Украина)
-69 кг: Билол Мирзараҳимов – Тамирлан Хангишиев (Россия)
-75 кг: Акмурад Гаффаров – Даниил Тетерев (Россия)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Рамазон Дадачев (Россия)
-91 кг: Шаҳзод Сулаймонов – Магомед-Султан Мусаев (Россия)

1 Avgust, 2019|Янгиликлар|