Курашчи қизларимизнинг ЖЧдаги иштироки давом этади

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Бугун қизлар кураши бўйича иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади.

Кеча ўтказилган баҳслар якунига кўра, икки нафар вакилимиз Дилшода Матназарова (-49 кг) ҳамда Рушана Абдурасулова (-65 кг) бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолишган. Уларнинг медаль йўлидаги рақиби кечки дастурда аниқ бўлади.

Шунингдек, бугун ҳам бир қатор вазн тоифаларида беллашувлар давом эттирилади. Қуръага кўра қизларимиз биринчи баҳсни қуйидаги рақибаларига қарши бошлашади:

-40 кг: Муштарий Толипбекова – Елизавета Иванова (Россия)
-46 кг: Ситора Толипбекова – Сирия Перроне (Италия)
-61 кг: Лайлохон Собирова – Софи Тенева (Болгария)

1 Avgust, 2019|Янгиликлар|