Тўққиз нафар боксчимиз Каспийск мусобақасининг чорак финалига йўл олди

Айни кунларда Россия Федерациянинг Каспийск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун саралаш доирасида рингга кўтарилган 3 нафар боксчимизнинг икки нафари ғалаба қозонди. Дастлаб Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров -52 килограмм вазн тоифасида венесуэлалик рақибига қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобида яққол устунлик билан ғалаба қозонган бўлса, куннинг иккинчи ярмида Отабек Холматов ҳам муваффақиятли жанг ўтказди. Афсуски, -81 килограмм вазн тоифасида Шоҳруҳбек Рустамов мезбон спортчига имкониятни бой бериб қўйди.

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Мигель Антонио Гонсалес (Венесуэла) 5:0
-60 кг: Отабек Холматов – Алексей Козелёк (Украина) 5:0
-81 кг: Шоҳруҳбек Рустамов – Шарабутдин Атаев (Россия) 0:5

Шу тариқа 9 нафар боксчимиз мусобақанинг кейинги босқич масаласини ижобий қилди. Кеча бўлиб ўтган саралаш баҳсларида ҳам рингга кўтарилган 7 нафар вакилимизнинг барчаси кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилган эди.

31 Iyul, 2019|Янгиликлар|