Боксчиларимиз Доғистондаги халқаро мусобақада иштирок этишмоқда

Шу кунларда Россия Федерациясининг Каспийск шаҳрида Магомед Салам Умаханов хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг муваффақиятли иштирокини давом эттиряпти. Бугун мусобақанинг навбатдаги кун доирасида бир қатор вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида рингга чиқадиган вакилларимиз рўйхати қуйидагича:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Мигель Антонио Гонсалес (Венесуэла)

-60 кг: Отабек Холматов – Алексей Козелёк (Украина)

-81 кг: Шоҳруҳбек Рустамов – Шарабутдин Атаев (Россия)

Кеча турнирнинг саралаш босқичи доирасида 7 нафар боксчимиз жанг қилиб, уларнинг барчаси муваффақият қозонган эди.

31 Iyul, 2019|Янгиликлар|