Бугун курашчи қизларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этади. Бугунги дастурда курашчи қизлар ўз иштирокини бошлашади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида бир қатор вазн тоифаларида қизлар ўртасида саралаш баҳслари ва кечаги дастурда медаллар учун курашиш босқичига етиб борган эркин курашчилар баҳси бўлиб ўтади. Йигитларимиздан Арслон Раҳимов бронза медали учун курашиш имконини берувчи ўтиш беллашувида ўз омадини синаб кўради. Батафсил:

Қизлар кураши:
-43 кг: Муножатхон Самиева – Яна Кацунова (Беларусь)
-49 кг: Дилшода Матназарова – Димитра Моуча (Греция)
-57 кг: Шаҳло Ҳидирова – Маря Плазер (Эстония)
-65 кг: Рушана Абдурасулова – Ника Анделич (Хорватия)

Эркин кураш. Бронза медали учун ўтиш босқичи:
-51 кг: Арслон Раҳимов – Али Колоухи (Эрон)

31 Iyul, 2019|Янгиликлар|