Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси йирик флэшмоб ташкил қилмоқда

Жорий йилнинг 7-10 август кунлари пойтахтимиз таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ушбу спорт турини юртимизда янада оммалаштириш, унинг ўзига хос қирраларини халқимизга намойиш қилиш мақсадида катта флэшмоб ташкил қилмоқда.

Ушбу тадбирни 8 август куни пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” майдонида ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унда яқин йиллар ва айни пайтда фаолият олиб бораётган кўплаб таэквондочиларимиз ўз маҳоратларини намойиш қилишади. Шунингдек, мухлислар учун бир-биридан чиройли кўргазмали чиқишлар тайёрлаб қўйилган. Жаҳон чемпионати доирасида ташкил қилинаётган ушбу флэшмобни Халқаро ва Осиё таэквондо федерацияларининг раҳбарлари ҳам бевосита томоша қилиши кутилмоқда.

31 Iyul, 2019|Янгиликлар|