Ислом Баҳромов халқаро турнир финалида япониялик рақибига қарши курашди

Беларусда юнон-рим кураши бўйича Олег Караваев халқаро хотира турнири давом этмоқда. Эътиборлиси, унда иштирок этаётган терма жамоамиз вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилди.

-63 килограмм вазн тоифасида Исломжон Баҳромов ҳал қилувчи баҳсда япониялик Шинобу Ота билан баҳс олиб борди. Афсуски, беллашув япониялик курашчининг ғалабаси билан якунланди ва вакилимиз кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, -82 килограмм вазн тоифасида икки ўзбекистонлик курашчи бронза медали учун гиламга чиқишди. Билал Налгиев ҳамда Жалгасбай Бердимуратов ўртасидаги беллашувда Налгиев 4:2 ҳисобида устун келди.

28 Iyul, 2019|Янгиликлар|