Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Лутфиллаевга

Сиз, Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган нуфузли Гран-при турнирида зафар қучиб, юртимиз ва спортимиз довруғини бутун дунёга янада танитдингиз. Ушбу ғалаба Сизни келаси йили Япония пойтахтида ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси сари янада яқинлаштиради.

Фаолиятингиз давомида 2013 йил Тошкент, 2015 йил Тбилиси ва Самсун, жорий йил Марракеш Гран-приларидан сўнг Загребда ҳам олтин медални қўлга киритдингиз. Энди навбат келаси ой Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига. Дзюдо ватанида ўтказиладиган дунё биринчилигида ҳам мана шундай юксак натижа қайд эта олишингизга ишонамиз ва бу йўлда Сизга куч-қувват, мустаҳкам ирода ва омад тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси