Шарофиддин Лутфиллаев 5 карра Гран-при турнири ғолиби!

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир ўзининг қизғин палласига кирди.

Қувонарлиси, -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Лутфуллаев мазкур мусобақа ғолиби бўлди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда Буюк британиялик Эшли Маккензига қарши татамига чиқди ва рақибини мағлуб этишга эришди.

Шу тариқа, дзюдочимиз Гран-при турнирларидаги бешинчи ғолиблигини қўлга киритди ва Токио олимпиада йўлланмаси учун муҳим бўлган 700 рейтинг очкосига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Лутфуллаев финалга қадар мўғулистонлик Ариунболд Энхтайван, словениялик Матьяж Трбович, туркманистонлик Ҳақберди Жумаев, қозоғистонлик Даурен Сюкеновни енгишга муваффақ бўлган эди.

26 Iyul, 2019|Янгиликлар|