Токио Олимпиадаси стартига роппа-роса 1 йил қолди

Биз ҳамон Рио Олимпиадасида спортчиларимиз қўлга киритган фантастик натижани унутганимиз йўқ. Бразилиядаги Олимпия ўйинларидан кейин кўз очиб юмгунча 3 йил ўтиб кетди. Яна роппа-роса 1 йилдан сўнг кун чиқар юрт пойтахти навбатдаги Олимпиадага мезбонлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги қарори доирасида катта ҳамждаги ишлаб олиб борилмоқда. Яна 366 кундан сўнг XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида ўзбекистонлик спортчилардан иборат катта делегацияни “Токио Олимпия” стадионида мағрур ҳилпираётган байроғимиз ортида кўриш насиб этишини тилаб қоламиз. Ишонамизки, Токио Олимпиадаси халқимиз учун Рио-де-Жанейродан ҳам унутилмас ва ёрқин хотиралар тақдим этади.

Токио Олимпиадасининг очилиш маросими 2020 йил 24 июль куни маҳаллий вақт билан 20:20 да бошланади. Тошкент вақти билан эса 16:20 га тўғри келади. Бугун сайтимизда роппа-роса шу вақтдан бошлаб Олимпиаданинг очилишига қанча вақт қолганини билдирувчи тескари саноқ ишга тушади.