Баскетболчиларимиз халқаро мусобақада ғалаба қозонишди

Бугун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида баскетбол бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди. Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган 8 та жамоа иштирокида кечган мазкур мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги спорт клуби биринчи ўринни қўлга киритди.

Ҳамюртларимиз олтин медаль учун кечган ўйинда маҳаллий “Динамо” жамоаси билан куч синашишди. Баскетболчиларимизнинг устунлигида кечган баҳс учрашув сўнгида таблода ҳам ўз аксини топди. Якунда ҳамюртларимиз 88:68 ҳисобида 20 очколик тафовут билан рақибларини мағлуб этишди.

21 Iyul, 2019|Янгиликлар|