Бугун беш нафар дзюдочимиз Будапешт Гран-присида иштирок этишади

Бугун Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги йирик мусобақа старт олади. Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилади ва унда терма жамоамизнинг 5 нафар вакили Гран-при чемпионлиги учун баҳсларга киришади. Ҳамюртларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев – Кимран Борчашвили (Австрия) / Карамат Хусейнов (Озарбайжон)
-60 кг: Кемран Нуриллаев – Темур Нозадзе (Грузия) / Гонсало Мансиньо (Португалия)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Таль Альмог (Аргентина) / Иброҳим Алиев (Озарбайжон)
-66 кг: Шаҳрам Аҳадов – Мануэль Шибель (Германия)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Чишима Маэда (Япония)

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолиби Токио Олимпиадаси рейтинги учун 700 очкога ҳам эга бўлади.

12 Iyul, 2019|Янгиликлар|