Курашчи қизимиз Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди

Таиланднинг Чон Бури шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун аёллар кураши бўйича беллашувларга старт берилди.

Эътиборлиси, унда -76 килограмм вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз Шаҳрибону Эллиева мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз финалда хитойлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.

Бу терма жамоамизнинг мусобақада қўлга киритган олтинчи медали бўлди. Бунгача юнон-рим кураши беллашувида полвонларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришган эди.

11 Iyul, 2019|Янгиликлар|