Чон Буридан хушхабар давом этади

Айни кунларда Таиланднинг Чон Бури шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун ёш классик кураш усталари баҳси якунланди.

Эътиборлиси, ушбу кун баҳсларида гиламга чиққан полвонларимиз барча турдаги медаллардан терма жамоамиз ғазнасига қўшиб қўйишди. Дастлаб -60 килограмм вазн тоифасида Муҳаммадқодир Юсупов ҳамма рақибларини мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритган бўлса, -67 кг вазнда Умиджон Ахроров бронза медали билан тақдирланди. Алижон Ҳусейнов вазни 72 килограммгача бўлган курашчилар орасида финалгача етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда Алижондан омад юз ўгирди.

Шу тариқа, мусобақада юнон-рим курашчиларимиз 1 та олтин, 2 тадан кумуш ҳамда бронза, жами 5 та медаль жамғаришди.

10 Iyul, 2019|Янгиликлар|