Таэквондочиларимиз “Chuncheon Open” мусобақасини кумуш медаль билан якунлашди

Жанубий Кореянинг Чунчхон шаҳрида таэквондо бўйича G2 тоифасига кирувчи мусобақа якуланди. Эътиборлиси, мусобақанинг сўнгги кунида ҳам терма жамоамиз вакиллари шоҳсупага кўтарилишди.

+73 килограмм вазн тоифасида даянга чиққан Светлана Осипова дастлаб Голландия, кейин австралиялик рақибларини мағлуб этиб, финалга йўл олди. Афсуски, олтин медаль учун кечган жангда мусобақа мезбонларидан бирига 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун мусобақа иштирок этган яна 2 нафар вакилимиз ярим финал учун кечган баҳсда омадсизликка учрашди. Шундай бўлсада Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлдилар. Вакилларимиз энди G1 тоифасидаги “Kimyeong cup” турнирига йўл олишади. Кеча -49 килограмм вазн тоифасида Мадинабону Маннопова бронза медалини қўлга киритган эди.

10 Iyul, 2019|Янгиликлар|