Тошкентда “BEFIT INDOOR TRIATHLON” мусобақаси ўтказилди

Сир эмаски, юртимизда триатлон спорти энг жадал ривож топиб бораётган йўналишлардан биридир. Ушбу спортни янада оммалаштириш бўйича кўплаб мусобақалар, жаҳоннинг таниқли атлетлари иштирокида мастер-класслар ташкил этилмоқда.

Пойтахтимизда триатлон бўйича илк бор “BEFIT INDOOR TRIATHLON” мусобақаси ўтказилди. Иштирокчилар унда бассейнда сузиш, махсус спорт инвентарларида югуриш ва велопойга машқларини бажаришди. Кўтаринки кайфиятда ташкил этилган мусобақада қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди:

Эркаклар:
1. Семён Шадрин
2. Александр Массель
3. Тимур Жангиров

Аёллар:
1. Анна Романика
2. Ирина Шейна
3. Рамиля Халикова

9 Iyul, 2019|Янгиликлар|