Универсиада-2019: Бугун таэквондо ва камондан отиш бўйича спортчиларимиз медаллар учун курашишади

Хабарингиз бор, айни кунларда Италиянинг Наеполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ёзги Универсиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг олтинчи куни доирасида бир қатор спортчиларимиз мусобақа ғолиблиги учун баҳс олиб боришади. Жумладан, ушбу кун доирасида таэквондочиларимиз ҳам баҳсларни бошлайдилар ва улар терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим қилиши кутилмоқда. Шунингдек, теннис, енгил атлетика ва камондан отиш бўйича ҳам ҳамюртларимиз саралаш баҳсларида иштирок этишади.

Таэквондо:
-57 кг: Динора Мамадибрагимова – Йона Кунья (Португалия)
-68 кг: Шаҳбоз Тусматов – Никоци Грэй (Тринидад ва Тобаго)
-80 кг: Шуҳрат Салаев – Жон Асп (Норвегия)

Теннис:
Лайло Баҳодирова – Ребекка Густафссон (Швеция)
Ҳумоюн Султонов – Менелаос Эфстацион (Кипр)
Умарова / Файзиев – Жеонг / Хонг (Ж.Корея)
Санжар Файзиев – Сёнчанг Хонг (Ж.Корея)

Енгил атлетика:
Шоҳрух Баратов – 400 метр, тўсиқлар оша
Владислав Палюнин – найза улоқтириш

Камондан отиш:
Юнус Сармамбетов
Жавлонбек Абдубакиров
Гулнозахон Махаммаджонова
Гулмира Ўринбоева

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида дзюдочиларимиз қўлга киритган 4 та бронза медали мавжуд.

9 Iyul, 2019|Янгиликлар|