Дусанова ҳамда Радзивил бир шоҳсупада

7 июль куни Польшанинг Белостон шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Жаҳон чемпионати ва Олимпиада совриндорлари иштирокида кечган мазкур мусобақада қатнашган ҳамюртларимиз Надия Дусанова ҳамда Светлана Радзивил биргаликда бронза медалига эгалик қилишди.

Мусобақа ғолиблиги 1.94 метр натижа қайд этган мезбон спортчи Камила Лисвинкога насиб этди. Кумуш медаль Сент-Люсия вакиласи Лаверн Спенсерга тегишли бўлди (1.90 м). Ҳамюртларимиз эса уринишлар сони бўйича бир хил 1.85 метр баландликдан сакрашди ва ҳар иккисига ҳам бронза медаллари топширилди.

Енгил атлетика. Халқаро турнир. Польша
Баландликка сакраш, аёллар
1. Камила Лисвинко (Польша) – 1.94 метр
2. Лаверн Спенсер (Сент-Люсия) 1.90 м
3. Светлана Радзивил ва Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 1.85 м

8 Iyul, 2019|Янгиликлар|