Универсиада-2019: Терма жамоамиз ҳисобида яна икки медаль

Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган Универсиада-2019 ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг якунига етган навбатдаги кун дастури ҳам терма жамоамиз учун омадли келди.

Ушбу кун доирасида баҳс олиб борган 2 нафар дзюдочиларимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) ҳамда Давлат Бобонов (мутлақ вазн) терма жамоамиз ҳисобига яна 2 бронза медалини ёзиб қўйишди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги 2 кунда ҳам айнан дзюдочиларимиз шунча бронза медалини терма жамоа ҳисобига тақдим қилишган эди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг Универсиадада жамғарган медаллари 4 та бронзани ташкил қилмоқда.

7 Iyul, 2019|Янгиликлар|