«Ҳумо арена»да «Олимпия куни» учун аталган байрам бошланмоқда

Яна саноқли дақиқалардан кейин пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» муз саройида «Олимпия куни»га бағишланган катта байрам бошланади. Айни пайтда мазкур байрамнинг бир қисми бўлган дастурлар ўтказилмоқда. Арена атрофида турли спорт турлари бўйича спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари мухислар учун ҳавола этилмоқда. Ичкарида эса юртимизда фаолият олиб бораётган федерацияларнинг кўргазмалари қўйилган. Бир сўз билан айтганда, «Ҳумо арена»да ҳақиқий спорт нафаси уфуриб турибди.

Дақиқа сайин томошабинлар оқими кўпайгандан кўпайган ва асосийси барчаларининг кайфияти аъло. Роппа-роса 19:00 да улар учун тайёрлаб қўйилган спортчилар ва санъаткорлар ижросидаги концерт дастури бошланади.

6 Iyul, 2019|Янгиликлар|