Универсиада-2019: Ҳикматиллоҳ Тўраев терма жамоамизга иккинчи медални тақдим қилди

Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган Универсиада ўйинларининг иккинчи кун беллашувлари ўз поёнига етиб бормоқда. Қувонарлиси, ушбу кун доирасида баҳсларга киришган терма жамоамиз вакиллари яна бир медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

-73 килограмм вазн тоифасида курашган дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев Универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз дастлаб Латвия, кейин КХДР, Италия вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда россиялик Евгений Прокопчукка имкониятни бой бериб қўйган эди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса черногориялик Марко Гусични доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги кун беллашувларида бошқа бир дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов (+90 кг) ҳам шоҳсупага кўтарилган эди.

5 Iyul, 2019|Янгиликлар|