Пойтахтимизда велотрек бўйича Республика очиқ чемпионати старт олди

Тошкент шаҳридаги велотрек мажмуасида спортнинг ушбу йўналиши бўйича Республика очиқ чемпионати старт олди. Регламентга кўра, мазкур мусобақа эркаклар ва аёллар, шунингдек, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилмоқда.

Турнир орқали мураббийлар штаби терма жамоа учун номзод спортчиларни яна бир карра саралаб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади. 28 июнь куни ниҳоясига етадиган турнирда Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 100 дан зиёд спортчилар баҳс олиб боришмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионат якунига етгач терма жамоамиз вакиллари Фарғона вилоятига йўл олишади. Спортчиларимиз у ерда 5 июлдан 25 июлгача ўқув-машғулот йиғинини ўтаб қайтадилар.

27 Iyun, 2019|Янгиликлар|