Байдарка ва каноэда эшкак бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

24-28 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Туя-Бўғиз ҳавзасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мамлакат биринчилиги 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилиб, унда юртимизнинг турли вилоятларидан энг моҳир ва умидли ёш спортчиларимиз ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Регламентга кўра, мусобақа доирасида спортчилар 200, 500, 1000 метр масофаларга К-1, К-2, С-1, С-2, К-4, С4 қайиқларида яккалик, жуфтлик ва тўрт кишилик экипаж баҳсларида куч синашишади. Ҳар бир йўналиш бўйича саралаш, ярим финал ва финал мусобақалари ўтказилиши кутилмоқда.

21 Iyun, 2019|Янгиликлар|