Гимнастикачи қизларимиз Осиёда тенгсиз

Хабар берганимиздек, шу кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, мусобақада иштирок этаётган терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритишди.

Сабина Ташкенбаева яккалик беллашувларининг кўпкураш йўналиши бўйича олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Нуриниссо Усмонова ҳамда Екатерина Фетисова билан жамоавий баҳсда ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Жамоавий йўналишда Хитой ва Япония терма жамоалари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган.

Шунингдек, гуруҳ машқлари бўйича қатнашган қизларимиз кумуш медалга сазовор бўлишди. Бу баҳсда Япония биринчи, Хитой термаси эса учинчи натижани қайд этган. Мусобақа давом этади.

21 Iyun, 2019|Янгиликлар|