Дзюдочиларимиз бугун Грозний шаҳрида йиғин бошлашади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бугун тонгда Россиянинг Грозний шаҳрига йўл олишди. Фарҳод Тўраев бошчилигидаги ҳамюртларимиз олдинда турган йирик мусобақалар олдидан Чеченистон пойтахтида йиғин олиб боришади.

Мазкур йиғинда иштирок этадиган дзюдочиларимизнинг асосий қисми 22 июнь куни юртимизга қайтиб келишса, 24 июндан пойтахтимиздаги тайёргарлик давом эттиралади. Унда иштирок этаётган полвонларимиз рўйхати қуйидагича:

Шарофиддин Лутфуллаев
Кемран Нуриллаев
Сардор Нуриллаев
Шаҳрам Аҳадов
Обидхон Нўмонов
Ҳикматиллоҳ Тўраев
Ғиёсжон Бобоев
Суҳроб Турсунов
Шарофиддин Болтабоев
Давлат Бобонов
Достон Мейлиев
Яҳё Имомов
Муҳаммадкарим Хуррамов
Аловиддин Жўрақулов
Бекмурод Олтибоев

Таъкидлаш жоиз, дзюдочиларимиз учун ҳам масъулиятли палла яқинлашиб келмоқда. Зеро, уларни август ойида Токио шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионати ва сентябрь ойида Тошкент Гран-приси кутиб турибди. Ушбу йиғин мазкур мусобақаларга тайёргарлик босқичлардан биридир.

16 Iyun, 2019|Янгиликлар|