Ёш боксчиларимиз Олма-отадаги халқаро мусобақада ўн иккита медаль қўлга киритишди

11-14 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бокс бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Эътиборлиси, унда иштирок этган 15 нафар боксчимиздан 12 таси шоҳсупага кўтарилди. Умумий ҳисобда делегациямиз 2 та олтин ва 5 тадан кумуш ҳамда бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди.

Мазкур мусобақа орқали терма жамоамиз мураббийлари олдинда турган халқаро турнирлар учун ўсмирлар терма жамоасини шакллантириб олдилар. Эътиборингизга Олма-ота турнирида совриндор бўлган боксчиларимиз рўйхатини ҳавола қиламиз:

Олтин:
-63 кг: Ш.Болтаев
-70 кг: А.Муҳаммадаминов

Кумуш:
-57 кг: Б.Ихволов
-66 кг: И.Турсунов
-70 кг: Т.Батирбаев
-75 кг: А.Кенесбаев
-44 кг: Қ.Ахтамов

Бронза:
-44 кг: У.Абдрасулов
-57 кг: С.Турсунов
-66 кг: М.Баҳромов
-70 кг: Ш.Ҳамидуллаев
-75 кг: Х.Рихсибоев

14 Iyun, 2019|Янгиликлар|