Спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида қатнашувчи таркибимиз маълум

19-23 июнь кунлари Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг сара гимнастикачилари қатори терма жамоамиз вакиллари ҳам мазкур нуфузли мусобақада ўз омадларини синаб кўришади.

Осиё чемпионатида 9 нафар гимнастикачимиз ўз йўналишлари бўйича баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. Терма жамоамизнинг таркиби билан танишинг:

Равшанбек Абдураҳимов
Ҳабибулло Эргашев
Абдулла Азимов
Ҳусниддин Абдусаматов
Акобир Ҳамрокулов
Индира Ўлмасова
Диана Бахтиёрова
Оминахон Ҳалилова
Муаттархон Абдураҳмонова

13 Iyun, 2019|Янгиликлар|